Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан 2026 йил 4 апрель куни фуқаро С.Р. Тиллаволдиевнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари Исманов Исомиддин Бахриддинович ариза муаллиф С.Р. Тиллаволдиевга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун Андижон вилояти, Бобур шаҳри ҳудудидаги давлат заҳирасида бўлган 20 сотих ер майдонини “Фазлиддин” исмли Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғига бериб, аукционга қўйдириб, аукционга чиққан ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришини ва келгусида ушбу жойда қурилиш учун рухсатнома олиб беришини айтиб, эвазига ҳар бир сотих ер учун 2 500 АҚШ долларидан жами 50 000 АҚШ доллари миқдорида пул бериши кераклигини талаб қилиб, пора беришга далалат қилган.

Шу куни соат 20:30ларда фуқаро С.Р. Тиллаволдиевдан кимёвий ишлов берилган 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини Андижон шаҳар “Далварзин” МФЙ, Фаровон кўчасидаги ўзининг яшаш уйида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 5 апрель куни И.Б. Исмановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан 030022/2026-4-сонли жиноят иши қўзғатилган. Б. Исманов ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ВСХга жойлаштирилган.

Маълумот учун: И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, 2025 йил май ойидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти, тезкор вазиятни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб, 2025 йил декабрь ойида кадрларнинг амалдаги захирасига ўтказилиб, Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Киритилди: 14:27 05.04.2026. Ўқилди: 1040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!