Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими, ИИБ ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Гулшан” МФЙ ҳудудидаги озиқ-овқат дўконида қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Ю. харидор Ғ.М.га 2 дона алкоголли ичимликни сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан тегишли кирим ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги 1 997 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги “N.B.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 55 турдаги жами 1 052 қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.