Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларига ҳужум қилган икки йигитга суд ҳукми ўқилди. Маълумотларга кўра, улар 1 августдан 2 августга ўтар кечаси Самарқанддан Наманганга йўловчи сифатида йўлга чиққан ва ҳайдовчи ёқилғи қуйиш шохобчасида тўхтаганда унинг машинасини олиб қочган.
Ҳолатдан хабардор бўлган майор Нурибек Шодиев уларни қўлга олишга ҳаракат қилган пайтда, судланувчилардан бири ходимга пичоқ билан тан жароҳати етказган ва хизмат машинасини ҳам олиб қочган. Кейинчалик улар Оҳангарон тумани ҳудудида йўл патрул хизмати ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмасдан, машинани инспектор устига ҳайдаб оғир тан жароҳати етказишган.
Суд ҳукмига кўра, жиноятчилардан бири 9 йил 6 ой, иккинчиси эса 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.