"Брюгге" ва "Барселона" Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 4-туридан ўрин олган ўйинда дуранг қайд этди - 3:3.
Ўйин бошидаёқ жамоалар тезкор голлар алмашишди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Карлуш Боржеш бельгияликларни олдинга олиб чиқди. Танаффусдан сўнг Ламин Ямал ҳисобни тенглаштирди, бироқ деярли дарҳол Боржеш дублни расмийлаштирди. 77-дақиқада киритилган автогол эвазига каталонияликлар жавоб голини киритишди. Ўйин охирида "Брюгге" тўртинчи голни урди, аммо ҳакам видеотакрорларни кўриб, голни бекор қилди.
"Барселона" очколарини 7тага етказиб, 11-ўринга кўтарилиб олди. "Брюгге" эса 4 очко билан 22-поғонада бормоқда.