Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трампда демократларнинг ҳокимиятга “қайтишига йўл қўймаслик” режаси бор!

 Трампда демократларнинг ҳокимиятга “қайтишига йўл қўймаслик” режаси бор!

Бу ҳақда The Insider хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, АҚШ президенти бу ҳақда Республикачилар партияси аъзоси бўлган сенаторлар билан нонушта чоғида маълум қилган.

"Агар Республикачилар партияси қонун лойиҳаларини муҳокама қилишни бошлаш учун минимум 60 овоз талаб қиладиган “филибастер қоидаси”ни бекор қилса, биз зарур бўлган барча қонунларни қисқа муддатда қабул қила оламиз", — деди сиёсатчи.

"Агар биз мен айтаётган ишни қилсак, демократлар эҳтимол, ҳеч қачон ҳокимиятга қайта олмайди, чунки биз мамлакатнинг келажаги учун зарур бўлган барча қонунларни қабул қиламиз", — дея қўшимча қилди Трамп.

Шу билан бирга, президент республикачилар учун сўнгги сайловлар, жумладан, Нью-Йорк шаҳридаги натижалар муваффақиятсиз бўлганини тан олди. Трампнинг айтишича, АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этган бюджет инқирози (шатдаун) республикачиларга демократларга қараганда кўпроқ зарар етказган.

Киритилди: 12:01 06.11.2025. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!