Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Чемпионлар лигаси. Абдуқодир Ҳусанов захирада қолган ўйинда «Манчестер Сити» «Боруссия Д»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (ВИДЕО)

Чемпионлар лигаси. Абдуқодир Ҳусанов захирада қолган ўйинда «Манчестер Сити» «Боруссия Д»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (ВИДЕО)

"Манчестер Сити" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси умумий босқич 4-туридан ўрин олган ўйинда "Боруссия" Дортмундни мағлуб этди - 4:1.

Мезбонлар сафида Фил Фоден дублга эришди, Эрлинг Холанд ва Райан Шерки биттадан гол урди. Меҳмонларнинг ягона голига Вальдемар Антон муаллифлик қилди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйинни захирадан кузатиб борди.

"Манчестер Сити" EЧЛ умумий турнир жадвалида 10 очко билан тўртинчи ўринга кўтарилди, "Боруссия" 7 очко билан 12-поғонада бормоқда.

Кейинги турда "Манчестер Сити" ўз майдонида "Байер"га қарши баҳс олиб борса, "Боруссия" ўз майдонида "Вильярреал"ни қабул қилади.

Киритилди: 04:17 06.11.2025. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!