Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижон шаҳридаги "снос" бўйича вилоят прокуратураси нима дейди?

Андижон шаҳридаги "снос" бўйича вилоят прокуратураси нима дейди?

HUMAN.UZ сайтининг расмий каналида жорий йилнинг 7 май куни эълон қилинган Андижон шаҳар Чўлпон шох кўчаси 12, 14-сонли кўп квартирали турар-жой биносининг бузилиши юзасидан вилояти прокуратураси ҳам ўз муносабатини билдирди:

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан 06.05.2020 йилда “Youtube” ижтимоий тармоғига “Андижонча снос, уй бузилмоқда, одамлар эса яшамоқда, компенсация йўқ” номли эълон қилинган мақола юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Жумладан, 07.05.2020 йилда Андижон шаҳар ҳокимлигининг қурилиш бўлими, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри шаҳар филиали ҳамда шаҳар қурилиш бўлими мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиқиб ўрганилганида, Андижон шаҳар А.Навоий ҳамда Чўлпон-шоҳ кўчаларининг ташқи кўринишини тубдан яхшилаш уларни замонавий шаҳарсозлик талабларига мос келтириш, кўп қаватли уйларни қуриш, муҳтож аҳолининг арзон кўп қаватли уйларга бўлган юқори талаб-эҳтиёжини янада тўлақонли қондириш мақсадида, шаҳар ҳокимининг 25.01.2019 йилдаги 47-сонли қарорини ижросини таъминлаш юзасидан шаҳардаги Чўлпон-шоҳ кўчасида жойлашган 12-14-сонли кўп қаватли, эскирган турар-жой бинолари ўрнига Халқ депутатларининг Андижон шаҳар Кенгашининг 27.04.2020 йилдаги 29/4-6-сонли қарорига асосан “Zero-Мax House” МЧЖга 9-12 қаватли замонавий лойиҳалар асосида турар-жой бинолари қурилишига рухсат этилганлиги аниқланди.

Шунингдек, юқоридаги бинолар бузилиши муносабати билан Чўлпон-шоҳ кўчаси 12-уйда яшовчи 28 та хонадон эгалари ва 14-уйда яшовчи 24 та хонадон эгалари белгиланган тартибда шаҳар ҳокимлиги, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри шаҳар филиали томонидан бир неча маротаба  огоҳлантирилганлиги ҳамда кўчириб жойлаштириш, товон пуллари тўлаб берилиши ва бузилиши билан боғлиқ бошқа масалалар бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга ўрганишда, ҳозирда Чўлпон-шоҳ кўчасида 12-уйда яшовчи 80 фоиз хонадон эгалари билан келишувга эришилган бўлиб, қолган
20 фоиз хонадон эгалари, яшаш хонадони учун қиммат баҳода пул маблағлари ёки нотурар бино-иншоотлари берилишини талаб қилаётганликлари сабабли келишувга эришилмаганлиги маълум бўлди.

Жумладан, 12-уйнинг 10-хонадонида яшовчи фуқаро Э.Нурулов 29.500 АҚШ доллари, 21-хонадонда яшовчи И.Саримсоқов ва А.Саримсоқовлар нотурар бино-иншоотларини, 23-хонадонда яшовчи М.Тожибоев 25.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини талаб қилганликлари учун қурувчи ташкилот раҳбари билан шу кунга қадар келишувга эришилмаган.  

Шунга кўра, ҳозирда Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан яшаш хонадони учун қиммат баҳода маблағ ҳамда нотурар бино-иншоотларини талаб қилган юқоридаги фуқароларнинг яшаш хонадонлари белгиланган тартибда баҳолатиш учун баҳолаш хизматига талабнома лойиҳаси тайёрланмоқда.

Бундан ташқари, тузилган ишчи гуруҳ томонидан “Zero-Мax House” МЧЖ раҳбари билан суҳбат ўтказилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши билан ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан иш олиб боришлиги тушунтирилган.

Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот берилиши таъминланади.

  Андижон вилояти прокуратураси

Киритилди: 19:44 11.05.2020. Ўқилди: 2835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!