"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Андижон шаҳрида фаолият юритаётган "Г. Т." МЧЖ томонидан электр энегиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Унга кўра ушбу МЧЖга қарашли 2 та текстил маҳсулотларга аксессуарлар ишлаб чиқариш ва матоларга гул босиш цехи электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 4 миллиард 651 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.