Бугун 10 август, 2020 йил, душанба

O'ZB

Андижон ИИБ темир йўл муаммосини ҳал қилишни таклиф этди

Андижон ИИБ темир йўл муаммосини ҳал қилишни таклиф этди

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Избоскан туман ҳокимлиги, Давлат солиқ инспекцияси ҳамда Андижон темир йўл масофаси корхонаси раҳбарларига Избоскандаги темир йўлга (суратда) яқин жойларда ноқонуний савдони йўқотиш, темир йўлнинг икки тарафини темир тўсиқлар билан тўсиш бўйича таклифлар киритган, дейди "ZedNews" телеграм канали.

Гап нимада?

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, улар каналимизда эълон қилинган хабарни  ўрганиб чиқишган. Аниқланишича, воқеа ростданам 11 февраль куни Куйганёр-Пойтуғ бекатлари оралиғида рўй берган.

17 ёшли ўсмир қизга "бош мия чайқалиши ва бош тепа қисмида икки сантиметр ёриқ" ташхиси қўйилган. Қиз қандай қилиб поезд билан тўқнашиб кетгани бўйича ҳозирча икки хил талқин пайдо бўлган.

Икки хил талқин

Фарғона транспорт прокуратурасининг "Дарё"га берган хабарига кўра, 8-синф ўқувчиси бўлган бу қиз дугонаси билан темир йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Андижон ИИБ хабарида эса бир фуқаро экани айтилади.

Ҳар иккала баёнотда ҳам қиз тепловознинг сигналини эшитмагани баён этилган. Оқибатда вагонга чиқиб тушишга мўлжалланган ёнбошдаги нарвон қизни туртиб юборган.

Шунингдек, Фарғона томон жабрланувчи ўша куннинг ўзида шифохонадан уйига рухсат берилганини ёзган. Андижон томони ёзишича эса профилактика инспектори И.Абралов бугун, 13 февраль куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиалининг неврология бўлимига ётқизилган беморни кўриб келган.

Манбамиз хабарига кўра ҳам қиз ҳамон шифохонада, даволаниш давом этмоқда. Ҳолатни прокуратура назоратга олиб, Андижон вилояти ИИБ ТХТБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Киритилди: 21:30 13.02.2020. Ўқилди: 1499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!