Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Анчелотти ўзи билан бирга ишлаган энг профессионал бразилиялик футболчини ажратиб кўрсатди

Анчелотти ўзи билан бирга ишлаган энг профессионал бразилиялик футболчини ажратиб кўрсатди

Бразилия терма жамоасининг бош мураббийи Карло Анчелотти ўзининг мураббийлик фаолияти давомида ҳамкорлик қилган бразилиялик футболчилар ҳақида фикр билдирди. Италиялик мутахассис Роналдони энг яхши футболчи деб ҳисобласа, профессионаллик борасида Кафуни алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Энг профессионал футболчи сифатида мен Кафуни айтган бўлардим. Энг қувноқлари эса... улар жуда кўп. Милитао мени жуда кўп кулдирарди, Винисиус ҳам шундай. Бироқ Вини бир вақтнинг ўзида жуда камтар йигит ҳамдир", - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради A Bola.

Киритилди: 23:55 27.05.2025. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!