Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Анчелотти тез орада "Реал"дан истеъфога чиқарилиши мумкин

A A A
Анчелотти тез орада "Реал"дан истеъфога чиқарилиши мумкин

«Реал» тез орада бош мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда Relevo нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, клуб раҳбарияти Ла Лига доирасидаги «Валенсия» ва Чемпионлар лигаси доирасидаги «Арсенал» билан ўйиндаги мағлубиятлардан сўнг Анчелоттидан норози. Агар мадридликлар ўз уйида Микел Артета шогирдларини мағлуб эта олмаса, Карло ишдан бўшаши мумкин.

Ҳозирда унинг ўрнига «Байер» бош мураббийи Хаби Алонсо асосий номзод бўлиб турибди. Шунингдек, Зинедин Зиданнинг учинчи марта «қироллик клуби» устози бўлиш эҳтимоли мавжудлиги айтилмоқда.

Аввалроқ Анчелотти истеъфога чиқарилса, Бразилия миллий жамоасини бошқаришга тайёр экани маълум қилинганди.

Киритилди: 09:10 10.04.2025. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!