Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Анчелотти "Реал"нинг "Арсенал"га қарши йирик мағлубиятида асосий айбдор ким эканини айтди

Анчелотти "Реал"нинг "Арсенал"га қарши йирик мағлубиятида асосий айбдор ким эканини айтди

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг биринчи учрашувида "Арсенал"га қарши йирик мағлубият (0:3) учун ким жавобгар экани ҳақида фикр билдирди.

— Сиз бугунги мағлубият учун ўзингизни жавобгар деб ҳисоблайсизми?
— Албатта, ҳа. Бу ерда ҳеч қандай шубҳа йўқ, — дея Анчелоттининг матбуот анжуманидан сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, биринчи бўлим якунларига кўра ҳисоб дуранг эди. Иккинчи бўлимда "қаймоқранглилар" икки марта Деклан Райс томонидан йўлланган жарима зарбаларидан гол ўтказиб юборишди. 75-дақиқада эса испаниялик яримҳимоячи Микель Мерино жамоаси учун учинчи голни урди.

Жавоб баҳси 16 апрель куни Мадридда бўлиб ўтади.

Киритилди: 06:33 09.04.2025. Ўқилди: 1802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!