Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Амударё юқори ва ўрта оқимида сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда

A A A
Амударё юқори ва ўрта оқимида сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда

Туркманистон Гидрометеорология хизмати Тожикистон ва Афғонистонда кучли ёғингарчиликлар ортидан, Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Хабарга кўра, Амударёнинг асосий кузатув пункти "Керки" гидропостида 21-23 май кунлари сув сатҳи нолдан 290-310 сантиметргача, "Туркманобод"да 22-25 май кунлари 270-300 сантиметргача, "Дарғон-Ота"да 480-500 сантиметргача кўтарилиши кутилмоқда.

Метеожурнал 18 ва 23 майда олинган сунъий йўлдош тасвирларини солиштирган. Бунда ҳам Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши 18 май кунига нисбатан 23 майда сезиларли кўпайиб кетганини кўриш мумкин.

Эҳтимол, Амударёда сув тошқинларига Тожикистон ва Афғонистонда кучли ёмғир сабаб бўлмоқда. 16-18 май кунлари Тожикистоннинг бир неча минтақаларида жуда кучли ёмғир ёғди, об-ҳаво станцияларидан олинган маълумотларга кўра, жойларда кунига 50 мм ва ундан ортиқ ёғингарчилик кузатилган.

Киритилди: 09:34 24.05.2024. Ўқилди: 1987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!