Бугун 29 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Америкаликлар орасида сунъий интеллектдан қўрқиш даражаси ортди: СИ илк бор асосий хавфлар рўйхатига кирди

Америкаликлар орасида сунъий интеллектдан қўрқиш даражаси ортди: СИ илк бор асосий хавфлар рўйхатига кирди

Сунъий интеллект (СИ) технологиялари биринчи марта АҚШ аҳолисининг энг катта қўрқувлари ўнлигидан жой олди — шу билан бирга бирданига иккита йўналиш бўйича. Чепмен университети томонидан ўтказилган ҳар йилги сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 51,9 фоизи сунъий интеллект мамлакатнинг сиёсий тизимига ва сайлов жараёнларига зарар етказишидан хавотирда. Бу кўрсаткич янги дунё уруши келиб чиқиши хавфи (58%) ва яқин кишиларнинг оғир хасталикка чалиниши (51,8%) каби хавфлар билан бир қаторда учинчи ўринни эгаллади.

Респондентларнинг деярли ярми — 49,7 фоизи сунъий интеллектнинг иқтисодиётга ва иш ўринларига салбий таъсир кўрсатишидан хавотир билдирган. Шу тариқа, СИ сиёсат ва иқтисодиётга эҳтимолий хавфи сабабли бир вақтнинг ўзида топ-10 таликка икки бор киритилган ягона мавзу бўлди.

Шу билан бирга, рўйхатда биринчи ўринни ҳамон давлат мулозимларининг коррупцияси эгаллаб турибди — бу ҳақда сўровда қатнашганларнинг 61,1 фоизи маълум қилган. Иккинчи ўринда эса АҚШнинг янги дунё урушига тортилиб кетиши хавфи (58%) жой олди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу сўровнома СИ билан боғлиқ реал таҳдидлар эҳтимолини эмас, балки америкаликларнинг технологик хавф-хатарларни қандай қабул қилаётганини акс эттиради. Тадқиқотнинг статистик хатолик даражаси қарийб 3,8 фоизни ташкил этади.

Киритилди: 16:45 28.10.2026. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!