Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Америка Россия армиясининг фронтдаги муваффақияти сабабини айтди

Америка Россия армиясининг фронтдаги муваффақияти сабабини айтди

Америка урушни ўрганиш институтининг (ISW) янги ҳисоботига кўра, Киевга ҳарбий ёрдамнинг кечикиши Россия ҳарбийларининг Бахмут, Авдеевка ва Донецк йўналишларида янада олдинга силжишига имкон беради.

Ҳарбий таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучларининг асосий муаммоларидан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари сонининг чекланганлиги бўлиб, бунинг натижасида Россия авиацияси ҳеч қандай таҳдидларсиз фронтнинг муҳим секторларидаги нишонларга зарба бериш имкониятига эга бўляпти.

"Украина ҳарбийлари Россия авиацияси ҳужумларини узоқ масофали ракеталар билан қайтаришга ҳаракат қилмоқда, бироқ Украина армиясида бундай турдаги қуроллар сони унчалик кўп эмас", деб ёзади ISW.

Ўқ-дорилар ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларининг таъминоти йўқлиги сабабли, экспертлар Россия кучларининг бир қатор йўналишларда, жумладан, Донецк вилоятидаги Часов Яр шаҳри яқинида олдинга силжишини тахмин қилмоқдалар.

Киритилди: 12:02 20.04.2024. Ўқилди: 2161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!