Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Америка овози" ва "Озодлик радиоси" хавф остида: Трамп ОАВга қарши ҳаракат бошладими?

"Америка овози" ва "Озодлик радиоси" хавф остида: Трамп ОАВга қарши ҳаракат бошладими?

АҚШ президенти Доналд Трамп еттита мустақил федерал агентликни тугатишга қаратилган фармонни имзолади. Бу қадам унинг ҳукумат ходимларини қисқартириш бўйича кенг қамровли кампаниясининг бир қисми ҳисобланади, дея хабар бермоқда The New York Times.

Фармон еттита агентликнинг ходимлари сонини ва вазифаларини сезиларли даражада қисқартиришни кўзда тутади. Улар орасида АҚШ Глобал медиа агентлиги ҳам бор. Ушбу агентлик "Америка овози" ва "Озодлик радиоси" каби таниқли оммавий ахборот воситаларини молиялаштиради.

Бундан ташқари, фармонда АҚШнинг Уйсизлик муаммолари бўйича идоралараро кенгаши, Камсонли миллатлар бизнесини ривожлантириш агентлиги ва АҚШдаги музейлар ҳамда кутубхоналар учун федерал молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлган Музей ва кутубхона хизматлари институти каби муассасалар ҳам тилга олинган.

Газетанинг хабар беришича, Трамп мазкур агентликлар раҳбарларига уларнинг фаолиятини ва ходимлар сонини минимал даражагача қисқартиришни топширган. Бу президент ваколатларининг "чегараларини синаш" йўлидаги қадамлардан бири бўлиши мумкин.

Ушбу фармон кенг жамоатчилик эътиборига тушди, чунки тугатилаётган идораларнинг айримлари мамлакатдаги демократик жараёнлар ва маданий муассасаларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутган эди.

Бундан ташқари, Трамп танқидий фикрловчи оммавий ахборот воситалари қонундан ташқари деб эълон қилиниши кераклигини айтиб, "унинг фаолиятини танқид қилувчи ОАВларда тартиб ўрнатиш зарурлиги"ни таъкидлади.

Киритилди: 19:45 15.03.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!