Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Аляска устида самолёт ғойиб бўлди

Аляска устида самолёт ғойиб бўлди

Маҳаллий ҳокимият хабар беришича, Аляскада ўн нафар йўловчи ва учувчиси бор самолёт ғойиб бўлган.

"Ҳозирда Bering Air компаниясининг йўқолган самолёти ҳақидаги хабарга жавоб бермоқдамиз. Бортида ўн киши бўлган Cessna Caravan русумли самолёт Уналаклитдан Номга йўл олган эди," - дея Алясканинг ғарбидаги Сюард ярим оролининг жанубий қирғоғида жойлашган Ном шаҳрининг кўнгилли ўт ўчириш хизмати ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Хабар қилинишича, самолётни ерда фаол қидириш ишлари олиб борилмоқда. Об-ҳаво ва кўриниш чекланганлиги сабабли ҳавода қидириш имконияти чекланган.

Киритилди: 00:30 08.02.2025. Ўқилди: 3133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!