"Реал" Хаби Алонсо учун "Байер"га 10 млн евродан кўпроқ тўлайди.
Бугун леверкузенликлар бош мураббийи мавсум якунида ўз лавозимини тарк этишини расман эълон қилди.
Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, испаниялик мутахассис шу ҳафта бошида бош директор Фернандо Карро ва спорт директори Симон Рольфесга "Реал"га ўтишга қарор қилганини айтган.
Немис клуби мураббийнинг кетиши учун 10 млн фунт (12 млн евро) дан кўпроқ товон пули олади.