Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ЛГБТни тарғиб қилган Бозоров ҳақида фикр билдирди.
"Kun.uz чоп этган хронологияни кўриб, муносабат билдиришга мажбурман. Бозоровнинг ҳар жума куни масжид олдида ЛГБТ тадбирини ўтказишга чақируви, мусулмон аёлларни ҳиёнаткорликда айблаши, «свинг» махалла қуриш нияти, ўспиринлардан аниме ва K-поп баҳона ўз мақсадида фойдаланиши ҳақиқий пасткашликдир. Унинг ҳаракатларини тинчликни бузиш, оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришга уриниш деб биламан. Бозоров инсон хуқуқлари ҳимоячиси эмас, у ҳақиқий провокатор. Ушбу ҳолатнинг барча иштирокчилари, айбдор блогерлар ва айниқса, Бозоровга ҳуқуқий баҳо берилади, деб умид қиламан. Бизда «самосуд» эмас, қонун устувор бўлиши керак", деб ёзди у.