Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжатга кўра, алкоголь, пиво, вино ва тамаки маҳсулотларига чегирма ва акциялар ўтказиш тақиқланиши мумкин.
Янги тартибга мувофиқ, сотувчи аввалги нархни кўрсатган тақдирдагина чегирма деб ҳисобланади. Аввалги нарх охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши шарт.
Чегирма ҳақидаги маълумот акция бошланишидан 10 кун олдин солиқ органларига тақдим этилиши лозим.
Сотувчилар эса фойдаланувчиларга чегирма қачондан қачонгача амал қилишини ва қайси маҳсулотларга тегишли эканини аниқ ва тушунарли қилиб айтиши лозим.