Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимини тўхтатди. Бу ҳақда FIE матбуот хизмати хабар берди.
"2022 йилнинг 28 февралида мен ЕИ томонидан киритилган санкцияларнинг нишони бўлдим. Мен бу қарорнинг инсофсизлигига ишонаман, санкциялар учун асослар менинг шаъним, ҳалоллигим ва ишбилармонлик обрўйимга путур етказувчи сохталаштирилган ва асоссиз айбловлардир. Мен барча қонуний имкониятлардан фойдаланаман. Шу муносабат билан мен Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатидаги ваколатларимни тўхтатаман”, — деди Усмонов.
Усмонов FIEни 2008 йилдан буён бошқариб келган ва 2012, 2016 ва 2021 йилларда қайта сайланган. 2001-2009 йилларда Россия қиличбозлик федерациясини, 2005-2009 йилларда эса Европа қиличбозлик конфедерациясини бошқарган.