Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби "Барселона" қанот вингери Рафиньяни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Sport нашри хабарига кўра, риёдликлар "кўк-анорранглилар"га 27 ёшли бразилиялик учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Футболчига 4 йиллик шартнома ва йилига 50 миллион евролик маош таклиф қилмоқчи - жами 4 йил учун 200 миллион евро маош.
Рафиньянинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Клуб уни узайтириш ниятида.