Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Акциз маркасиз ҳамда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз ҳамда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.S.” МЧЖ масъул шахслари савдо дўконида умумий баҳоси 131 млн сўмлик турли номдаги жами 4 636 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Элликқалъа ва Қўнғирот тумани бўлимлари ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ю.Х., А.С.ва У.К. фуқароларга қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида уларга тегишли дўкон ва хонадондан турли номдаги жами 649 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:23 04.09.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!