Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Аждодларимиз нега касал бўлишмаган?

Аждодларимиз нега касал бўлишмаган?

Халқ орасида “Табиб табиб эмас, бошидан ўтган табиб” деган нақл бежизга айтилмас экан. Мен ўзимдаги касалликларни даволатиш мобайнида ўзим ҳам салкам табиб бўлиб кетдим. Ўрганганларимни  бошқаларга ҳам етказмоқчиман.

Кальций етишмовчилиги сабабли умумртқа грижаси, остеохондроз, остеопороз, артрит, артроз касалликлари ва иммунитет пасайиши ҳам келиб чиқиши мумкин экан. Кальий етишмаслиги туфайли болалар нимжон туғиляпти. Инсоннинг ёши улғайгани сари кальций организмдан кўпроқ чиқади, натижада суяк мўртлашиб, синувчан бўлиб қолади.

Инсон организмидаги кальций баланси РН кўрсатиши билан аниқланади. РН-15 нормал ҳолат ҳисобланади. Организмдаги кальций балансини сақлаш учун бир кунда 1 литр қатиқ ичиш ёки 1 кг холодец ейиш ёхуд ҳар куни банан истеъмол қилиш керак. Бир кунда шунча қатиқ ичиш ёки холодец, банан ейишнинг эса имкони йўқ. Сабаби иштаҳангиз тортмайди хамда хамён кўтармайди.

Ота-боболаримиз юқорида санаб ўтилган касалликларни билишмаган. Иммун тизими яхши бўлганлиги учун кам касалланишган. Сабаби улар кўпроқ ёввойи ҳайвон ва қушларнинг гўштини истеъмол қилишган. Ҳар қандай ёввойи ҳайвоннинг суяги қаттиқ бўлади, бу эса улар гўштида кальций кўплигидан дарак беради.

Аждодларимиз асосан кунжут ёғидан фойдаланишган. Кунжутда кальций холодецга нисбатан 15-16 баравар кўпроқ экан. Аҳолида кальций балансини сақлаш учун фермерларимиз кунжут экса, кунжут ёғини саноат кўламида етиштиришса, аҳоли кунжут ёғини аптекалардан граммлаб эмас, магазиндан литрлаб олса яхши бўларди.

@shifoinfo_official

Киритилди: 21:45 21.01.2021. Ўқилди: 4530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!