Air Serbia Белграддан Сочи ва Қозонга парвозларни март ойининг охиригача бекор қилди.
Парвозларнинг бекор қилингани ҳақида авиакомпания расмий баёнот бермади, лекин парвозлар жадвалдаги ўзгаришлар Россия туроператорлари ассоциацияси томонидан пайқалди. Шу билан бирга, Air Serbia Москва ва Санкт-Петербургга парвозларни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, бир қатор авиакомпаниялар Грознийга йўналган Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатидан сўнг Россияга рейсларни бекор қила бошлашди.