Франциянинг Air France авиакомпанияси Яқин Шарқда давом этаётган можаро фонида Саудия Арабистонининг Эр-Риёд шаҳрига амалга ошириладиган авиақатновларини тўхтатиш муддатини 12 декабргача узайтиришга қарор қилди.
Компания баёнотига кўра, қарор хавфсизлик соҳасидаги вазиятнинг ўзгариб бораётгани билан боғлиқ.
«Хавфсизлик соҳасидаги ўзгарувчан вазият сабабли Эр-Риёдга ва у ердан амалга ошириладиган рейслар 2026 йил 12 декабрь куни ҳам қўшилган ҳолда тўхтатилди», — дейилади компания хабарда.
Бундан ташқари, Дубайга ва у ердан амалга ошириладиган авиақатновлар ҳам 7 ноябрга қадар тўхтатилганича қолмоқда.