Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

AIIB Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 670 миллион доллар ажратади

A A A
AIIB Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 670 миллион доллар ажратади


Осиё инфратузилма сармоялари банки (AIIB) Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатнинг инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини илгари суриш учун 670 миллион доллар миқдорида кредит ажратади, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Ушбу лойиҳада қарз олувчи сифатида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги иштирок этмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматига бозорларни шакллантириш, фискал рискларни бошқаришни такомиллаштириш, ижтимоий инклюзия ва экологик барқарорликни қўллаб-қувватлаш каби қатор соҳаларда ислоҳотларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Лойиҳа энергетика, қишлоқ хўжалиги, темир йўл ва кимё соҳаларида қатор соҳавий ислоҳотларни амалга оширишни назарда тутади. Ислоҳотлар, ўз навбатида, атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатадиган бозорларни яратишга, Ўзбекистоннинг фискал бошқарув ва харид тизимларини такомиллаштиришга ҳамда иқтисодий зарбаларга энг заиф бўлганлар учун ижтимоий дастурларни такомиллаштириш орқали ижтимоий инклюзия ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган. Улар, шунингдек, пандемиядан кейинги даврда соғлиқни сақлаш ва давлат хизматлари самарадорлигини оширади.

АИИБ инвестицион операциялар бўйича вице-президенти Константин Лимитовский Ўзбекистонни барқарор бозор иқтисодиётига ўтишда қўллаб-қувватлаш банкнинг узоқ муддатли барқарор ривожланиш учун инфратузилмани молиялаштириш миссиясига мос келишини таъкидлади.

Лойиҳа COVID-19 инқирозидан халос бўлиш махсус жамғармаси доирасида қўллаб-қувватланади ва Жаҳон банки томонидан биргаликда молиялаштирилади. У Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади, у дастурни амалга ошириш ва лойиҳада иштирок этувчи давлат органлари билан мувофиқлаштириш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Киритилди: 17:37 18.03.2024. Ўқилди: 1479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!