Сурия президенти маъмурияти бош котиби лавозимига Маҳер аш-Шараа тайинланди, у мамлакатнинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шараанинг акаси ҳисобпанади.
Россия оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, Маҳер аш-Шараа Воронеж тиббиёт университетини тамомлаган ва Воронеждаги поликлиникада ишлаган.
“Агентство” нашри сизиб чиққан маълумотларни ўрганиб, Маҳер аш-Шараанинг Россиядаги тиббиёт муассасаларида ишлаганини тасдиқловчи далиллар борлигини ёзмоқда.