Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маъмурияти раҳбари Гергей Гуйяш маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Венгрия Россия президентини ҳибсга олиш учун қонуний асосга эга эмас, гарчи мамлакат Рим статутини имзолаган ва ратификация қилган бўлса-да.
Гуйяш Рим статути Венгрия ҳуқуқ тизимига киритилмаганига ишора қилди. Гап шундаки, Венгрия фақат Рим статутини расман маъқуллаган, лекин унга риоя қилиш учун мамлакат қонунчилигини ўзгартирмаган.