Агар Франция томонидан қизиқиш бўлса, Путин Макрон билан мулоқотга тайёр — Россия президенти матбуот котиби.
Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, эҳтимолий мулоқот "панд-насиҳат ўқиш"га айланиб кетмаслиги, конструктив шаклда бўлиши лозим.
"Агар ўзаро сиёсий ирода мавжуд бўлса, бундай алоқаларни фақат ижобий баҳолаш мумкин", — дея қўшимча қилди Песков.
Франция президенти Эммануэл Макрон Брюсселдаги Европа Иттифоқи саммитидан кейин ЕИни Путин билан мулоқотни тиклашга чақирган эди.