Бу ҳақда мамлакат расмийлари ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги бир сутканинг ўзида тошқинлар сабабли мамлакат шимолидаги Бағлон вилоятида 15 киши, шимоли-шарқдаги Бадахшонда икки киши ва марказий Вардак вилоятида бир киши ҳалок бўлди.
Бадахшонлик маҳаллий расмий эса вилоятда яна икки нафар фуқаро бедарак йўқолганини маълум қилди. Шунингдек, бу ерда 100 дан ортиқ турар жой бинолари бутунлай вайрон бўлган.
Афғонистоннинг катта қисмида 20 майдан бери кучли ёмғир ёғмоқда. Бу эса кўплаб вилоятларда тошқинларни келтириб чиқарди.