Aфғонистонинг Ғур вилоятида оғир иқтисодий аҳвол, ишсизлик ва очлик туфайли айрим оилалар қизларини сотиш ёки эрта турмушга беришга мажбур бўлаётгани айтилмоқда.
Маҳаллий фуқаро Абдул Рашид Азимий 7 ёшли эгизак қизларидан бирини сотишга тайёрлигини билдириб:
“Бир қизимни сотсам, қолган фарзандларимни камида тўрт йил боқаман”, деган.
Маълумотларга кўра, мамлакатда миллионлаб инсонлар очарчилик хавфи остида яшамоқда. Аёллар таълими ва ишига қўйилган чекловлар эса вазиятни янада оғирлаштирган.