БААнинг Абу-Даби шаҳрида Россия, АҚШ ва Украина вакиллари иштирокидаги уч томонлама музокараларнинг иккинчи куни бошланди.
RT хабарига кўра, учрашувда Европада янги хавфсизлик тизимини шакллантириш билан боғлиқ асосий масалалар муҳокама қилинмоқда.
Нашр манбасининг таъкидлашича, Украинадаги можарони ҳал этиш ушбу кенг кўламли музокаралар кун тартибидаги масалалардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, музокаралар 10 ноябрда бошланган бўлиб, биринчи кунги учрашув тўрт соатдан ортиқ давом этган.