Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати абитуриентлар учун дуолар тўпламини тақлим этди.
1) «Робби йассир ва лаа туъассир. Робби таммим бил-хойри».
Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин.
2). «Роббишроҳ лий содри ва йассир лий амри ваҳлул ъуқдатан мин лисаний йафқоҳу қовлий» (Тоҳо сураси, 25-28-оятлар)
3). «Робби зидни илман ва фаҳман» Роббим, илмимни ва зеҳнимни орттир.
“Илм олиш ниятида бўлган барча абитуриентлар имтиҳонларни муваффақиятли топширишларини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.