Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Реал" "Ман Сити"га имкон қолдирмади

Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Реал" "Ман Сити"га имкон қолдирмади

"Реал" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси плей-оффининг жавоб баҳсида "Манчестер Сити"ни мағлуб этди - 3:1.

Мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ҳет-трик қайд этди. 26 ёшли француз 4, 33 ва 61-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Якунда "шаҳарликлар"нинг ягона голини Нико Гонсалес киритди, бу гол унинг инглиз клубидаги дебюти бўлди.

Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйнади.

"Реал" икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозонди (биринчи ўйин - 3:2) ва Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига йўл олди. "Манчестер Сити" турнирни тарк этди.

Киритилди: 03:26 20.02.2025. Ўқилди: 1493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!