Бугун 21 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов «Энг қимматбаҳо истеъдодлар» рўйхатига киритилди

Абдуқодир Ҳусанов «Энг қимматбаҳо истеъдодлар» рўйхатига киритилди

«Манчестер Сити» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Transfermarkt портали томонидан 21 ёшгача бўлган энг истеъдодли 50 футболчи қаторига киритилди, деб хабар беради Sports.kz.

Ушбу рейтингда Ҳусанов 38-ўринни эгаллади. Рўйхатнинг биринчи поғонасида «Барселона» вингери Ламин Ямал жой олган. Иккинчи ўринда «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем, учинчи ўринда эса «Байер» клуби атакувчи ярим ҳимоячиси Флориан Вирц қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Transfermarkt аввалроқ Абдуқодир Ҳусановнинг бозор баҳосини 12 миллион евродан 35 миллион еврога оширган эди. Жорий мавсумда 21 ёшли ўзбек ҳимоячиси «Манчестер Сити» таркибида саккизта ўйин ўтказиб, бир гол урган.

Киритилди: 03:42 19.03.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!