Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга борди

A A A
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга борди

Бугун, 22 март куни Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистонга ташриф буюрди.

Бу ҳақда Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Уларнинг маълумотига кўра, томонлар иқтисодиёт ва сиёсат соҳасидаги масалаларни муҳокама қилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари чегараларни қўриқлаш, хавфсизлик ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашган. Учрашувда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Ўзбекистон томони Афғонистон томонига сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ёрдам беришга тайёрлигини билдиргани айтилади.

Делегация таркибида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳам бор.

Киритилди: 21:48 22.03.2023. Ўқилди: 1494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!