Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Аббосбек Файзуллаев турк гранди эътиборида

Аббосбек Файзуллаев турк гранди эътиборида

Москванинг “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга Туркиянинг гранд жамоаси – “Галатасарой” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Маркаж News нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Галатасарай” Файзуллаев трансфери бўйича жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турк клуби ҳозирда ўзбекистонлик футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб турибди.

21 ёшли футболчи ушбу мавсумда “ЦСКА”нинг муҳим футболчиларидан бири бўлиш баробарида, Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам асосий ўйинчилардан бири саналади.

Аввалроқ футболчига Германиянинг “Бавария” клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсум Аббосбек Россия Премьер Лигасида 19 ўйин ўтказиб, 2 гол ва 3 ассист муаллифига айланган. Унинг “ЦСКА” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. Файзуллаев Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати саралашидаги учрашувларида 4 гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Киритилди: 13:36 28.03.2025. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!