Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Аббосбек Файзуллаев: «Эрон устидан ғалаба қозонмоқчимиз»

Аббосбек Файзуллаев: «Эрон устидан ғалаба қозонмоқчимиз»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунги машғулотларини бошлади. Аббосбек Файзуллаев журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

"Жамоанинг кайфияти аъло даражада. Албатта, ғалабадан кейин ҳаммамиз хурсандмиз. Лекин кўп хурсанд бўлиш учун вақтимиз йўқ. Чунки, 3 кундан кейин Эронга қарши ўйин кутиб турибди. Бу баҳсга яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Эронга қарши учрашув қийин кечади. Буни билиб турибмиз. Олдимизга мақсад қўйганмиз, кейинги ўйинда ҳам ғалаба қозонмоқчимиз.

Бундай ўйинларда қайси жамоа имкониятлардан фойдаланса, ўша ютади. Бизда имконият бўлади барибир. Имкониятлардан фойдалансак, ғалаба қозонамиз.

Ҳозир ажратиб кўрсатиладиган ўйин йўқ. Чунки, ҳар бир баҳс 3 очко беради. Ҳар бир учрашувда максимал концентрация билан ўйнаш керак ва вазифани бажариш керак", — деди Файзуллаев.

Киритилди: 22:49 22.03.2025. Ўқилди: 3805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!