Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

А серия. «Рома» Миланда «Интер»ни мағлуб этди, Шомуродов голли узатма берди

А серия. «Рома» Миланда «Интер»ни мағлуб этди, Шомуродов голли узатма берди

Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Рома" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Учрашув Миландаги "Сан-Сиро (Жузеппе Меацца)" стадионида бўлиб ўтди. Ўйин римликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

22-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг вингер Матиас Соуле гол урди. Бу гол баҳсда ягоналигича қолди. Элдор эса 58-дақиқада захирага олинди.

"Рома" мавсумда жамғарган очколарини 60тага етказди ва А Серия жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. "Интер" эса 71 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. "Наполи" ҳам шунча очкога эга бўлиб, улар ҳисобида битта захира ўйини бор. Неаполликлар 34-тур доирасида ўз майдонида "Торино"ни қабул қилади.

Италия — А Серия. 34-тур
2025 йил 27 апрель, якшанба. 16:00 МСК
"Интер" - "Рома" - 0:1
Гол: 0:1 Соуле — 22'    

Киритилди: 23:36 27.04.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!