Москва 9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари келишини кутмоқда.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Энди айтишимиз мумкинки, биз 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарларини кутмоқдамиз" - деди Песков сешанба куни журналистларга.