Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

7 ойда натижа: сертификатли ўқувчилар сони 6 баробар ошди

7 ойда натижа: сертификатли ўқувчилар сони 6 баробар ошди



📚 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси ўз самарасини бермоқда.

🎓 Тошкент шаҳридаги мактаб ўқувчилари учун ташкил этилган бепул машғулотлар ва хорижий мутахассислар иштирокидаги дарслар натижасида 10 мингдан ортиқ 11-синф ўқувчиси инглиз тили бўйича B1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.

📈 Эътиборли жиҳати, хорижий тил сертификатига эга ўқувчилар сони 2025 йил декабридаги 2 970 нафардан бугунги кунда 17 515 нафарга етган.

🚀 Бу кўрсаткичлар вазирлик томонидан бошланган лойиҳалар ёшларнинг тил ўрганиш имкониятларини кенгайтириб, аниқ натижа бераётганини кўрсатмоқда.

Киритилди: 16:12 15.07.2026. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!