Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

7 ойда 25 марта турмушга чиққан “келин”: Ҳиндистонда фирибгар аёл фош этилди

7 ойда 25 марта турмушга чиққан “келин”: Ҳиндистонда фирибгар аёл фош этилди

Ҳиндистонда 23 ёшли Анурадҳу Пасван никоҳ фирибгарлигида гумонланиб ҳибсга олинди. У етти ой ичида турли штатларда 25 кишига турмушга чиққан, деб ёзади The Economic Times.

Кўплаб фирибларга алоқадор келин «жонли тузоқ» ёрдамида қўлга олишган — полициячилардан бири яширинча навбатдаги куёв ролини ўйнаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, маиший жанжал туфайли эри билан ажрашган Пасван бошқа шаҳарга кўчиб ўтган ва жиноий тўдага қўшилган. У турли платформалар, масалан, WhatsAppʼдан фойдаланиб иш юритадиган агентликлар орқали ҳаракат қилган. Бундай агентликлар эркакларга келин топишни ваъда қилади.

Пасваннинг келинлик ҳаёти қуйидагича кечган: у навбатдаги эркакка турмушга чиқади, тўйдан бир неча кун ўтиб эса пуллар, тиллалар ва электроника буюмларини олиб, қочиб кетади.

Фирибгарлик схемаси 3 май куни Вишну Шарма исмли фуқаронинг аризасидан кейин фош этилган. Пасван унга 20 апрел куни турмушга чиққан ва 2 май куни эркакка тегишли қимматбаҳо буюмларни олиб, уйдан чиқиб кетган.

Киритилди: 08:55 22.05.2025. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!