Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

641 ва 545 шиша қалбаки ичкилик мусодара қилинди

641 ва 545 шиша қалбаки ичкилик мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миришкор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.A.” МЧЖ раҳбари О.Т. савдо дўконида қалбаки акциз маркали ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 37 турдаги 641 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “I.S.” МЧЖ савдо дўкони кўздан кечирилганида қалбаки акциз маркали ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги 545 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:33 29.05.2025. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!