Сурхондарё вилояти Музработ туманида фоҳишалик билан шуғулланган қиз ушланди.
Маълум бўлишича, у мижоз билан 60 минг сўм эвазига интим муносабатга киришмоқчи бўлган. Бироқ пулни олишга улгурмай, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.
Судда қиз бу ишга пулга жуда муҳтож бўлгани учун қўл урганини айтган.
Суд қарорига кўра, унга 1 миллион 236 минг сўм жарима тайинланган.
60 минг сўм деб бошланган иш — 1,2 миллион сўмлик жарима билан якунланди.