Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

6 млрд сўмлик энергия талон-торожи фош этилди

6 млрд сўмлик энергия талон-торожи фош этилди

Муқаддам хабар берилганидек, Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 29 май куни 354 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 477 та ҳолатда 6 млрд. сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Шу билан бирга, газ тақсимлаш пунктларининг 8 таси алмаштирилди ва 260 таси таъмирланди, 862 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилди, 5 046 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилди, 3 500 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланди, 7 та янги трансформатор ўрнатилди, 254 км. тармоқ, 295 та трансформатор пунктлари таъмирланди, 14 км. юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилди.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 3 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, 12 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бу борадаги тадбирлар ва амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Киритилди: 16:36 29.05.2025. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!