Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

426 та иш ўрни, бир кунда 20 тонна чиқинди қайта ишланади — Самарқанддаги санитар корхона ҳақида

426 та иш ўрни, бир кунда 20 тонна чиқинди қайта ишланади — Самарқанддаги санитар корхона ҳақида

Экология вазирлигининг Чиқиндиларни бошқариш агентлиги томонидан Самарқандда ташкил этилган пресс-турда Каттақўрғон шаҳридаги “Анваржон Бизнес инвест” санитар тозалаш корхонаси мисолида қайта ишлаш фаолияти билан таништирилди.

Маълумот учун: Республика бўйича чиқиндиларни қайта ишловчи жами 270 га яқин корхона мавжуд. Биргина 2024 йилда республика бўйича йиғилган 14 млн тонна чиқиндининг 5,2 фоизи қайта ишланган.

Мазкур корхона 2015 йилдан бери фаолият олиб бораётган бўлиб, раҳбари Гулмира Жумаева унда 426 та иш ўрни яратилган. Шундан, 120 та ижтимоий ҳимояга муҳтож дафтарларга киритилган аҳоли иш билан таъминланган.

Корхона Каттақўрғон шаҳри ҳамда Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманларига санитар тозалаш хизматини кўрсатади. Унда ҳудудда мавжуд жами 207 МФЙдаги 100 фоизда 700 минг нафар аҳоли қамровга олинган. Жараёнга 90 техника жалб қилинган бўлиб, тўлиқ GPS онлайн тизимига уланган.

Корхона томонидан 4 та ҳудудда бир кунда 280 тонна чиқинди олиб чиқилиб, шунинг 20 тоннаси қайта ишланади. Биргина 2025 йилнинг 6 ойи давомида 50 минг 400 тонна олиб чиқилган чиқиндининг 3 600 тоннаси қайта ишланган.

Корхонанинг 8 та заводида пластик, полимер, металл, шиша, резина, картон-қоғоз ва бошқалар каби 13 турдаги чиқиндини қайта ишлаш йўлга қўйилган. Тадбиркор Гулмира Жумаеванинг ушбу соҳа ривожидаги шижоати, ташаббуслари билан ажралиб туради.

Киритилди: 20:22 23.08.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!