Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

42 йил ичида илк марта: Августда Ой икки марта тўлади

A A A
42 йил ичида илк марта: Августда Ой икки марта тўлади

2023 йил августида ноёб астрономик ҳодиса рўй беради: Ой бир ойда икки марта – 1 ва 31 августда тўлади ва бу сўнгги 42 йил ичида биринчи марта содир бўлади, деб хабар беради Kazinform.

Бундай ҳолат 2000-2042 йиллар оралиғида фақат бир марта содир бўлади. Мутахассисларнинг тушунтиришича, иккита тўлин ой орасидаги вақт оралиғи 29,53 кун.

31 август куни бўлиб ўтадиган суперой пайтида ерликлар 2023 йилдаги энг катта тўлин ойни кўришлари мумкин бўлади. Шу куни ой перигейга (Ердан минимал масофа) яқинроқ бўлади.

Астрономларнинг фикрича, тўлин ой фазасининг Ой орбитасининг перигейига энг яқин мос келиши 2023 йил 31 августга тўғри келади. Ой 30 август куни соат 21:52 да ўз орбитаси перигелиясида бўлади. Тўлин ой фазаси эса Астана вақти билан 07:37 да содир бўлади. Бу ҳодисалар орасидаги фарқ 9 соат 45 минут.

Киритилди: 22:58 28.07.2023. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!