"Ан-Наср"нинг юлдуз марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятида 15-марта миллий чемпионатда мавсум давомида 20 тадан ортиқ гол урди, дея хабар бермоқда BBC Sport.
Бир кун аввал 40 ёшли тўпурар "Ал-Ҳилол"га қарши сафар ўйинида (3:1) дубль қайд этганди. Тажрибали ҳужумчи ҳисобида жами 931 та гол бор.
Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида Криштиану 25 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.