Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

4 та ҳудудда валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

4 та ҳудудда валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Х. ва М.Р. жами 3 800 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.дан 48,5 млн сўмга сотиб олган вақтларидан ушланиб, уларнинг ёнидан 50,7 млн сўм, 150 АҚШ доллари, 15 Россия рубли, 1 Евро ҳамда 1 дона пул санаш ускунаси ашёвий далил сифатидан олинган.

Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Х. фуқаро Ў.У.дан 3 200 АҚШ долларини 40,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Х. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.А.дан 39 млн сўмга сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ў. ва Г.Б. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.З.га 39,2 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 9,3 млн сўм ва 3 570 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:09 14.06.2024. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!